Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:08

Тоғли Қорабоғда 9 ёшли озарий бола снайпер ўқидан ўлди


Озарбойжон Мудофаа вазирлиги Тоғли Қорабоғда 9 ёшли озарий бола арманистонлик снайпер ўқидан ўлгани ҳақида баёнот берди.

Вазирлик матбуот вакилига кўра, сешанба куни бу ҳудуднинг арманлар эгаллаган қисмидан амалга оширилган снайпер ҳужуми чоғида бу болакай бошидан ўқ еган ва шифохона йўлида вафот этган.

Қорабоғдаги исёнчилар етакчилари эса бу айбловларни инкор қилмоқда.

Бу билан шу йил бошидан бери бундай ҳужум натижасида бешинчи одам қурбон бўлди.

Халқаро ҳамжамият минтақадаги вазиятнинг шу таҳлит кескинлашаётганидан хавотир билдирмоқда.
XS
SM
MD
LG