Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:27

Forbes журнали дунё миллиардерлари рўйхатини эълон қилди


Forbes журнали 2011 йилги энг бадавлат одамлар рейтингида дунё бўйлаб 1209 миллиардер номи келтирилган. Уларнинг аксари Америка фуқароларидир.

Бойлар рўйхатида икки йилдан бери мол-мулк 74 миллиард АҚШ долларига баҳоланаётган мексикалик Карлос Слим биринчи ўринни эгаллаб қолмоқда.

Иккинчи ўринни 56 миллиард доллар билан Microsoft ширкати асосчиси Билл Гейтс эгаллади.

Журнал маълумотига кўра, ўтган йил Россияда миллиардерлар сони бир йил аввалги 62 кишидан 101 кишига етган.

Forbes журналининг бу йилги рейтингида асли ўзбекистонлик Россия фуқароси Алишер Усмонов 17,7 миллиард доллар билан Forbes журнали рейтингининг 35-поғонасини эгаллаган.
XS
SM
MD
LG