Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:16

Толибларга Эрондан жўнатилган қуроллар қўлга тушди


Британия ва НАТО расмийлари Толибон жанггариларига Эрондан жўнатилган ракеталар Афғонистонда қўлга олинганини маълум қилди.

Британия ташқи ишлар вазири Уильям Ҳейг Британия ва Афғонистон аскарлари элликка яқин 122 миллиметрли ракета ва мингта ўқ қўлга олинганини айтди.

5 март кунги амалиёт Афғонистоннинг Эронга чегарадош бўлган Нимрўз вилоятида ўтказилган.

Ҳейг бу қуроллар Эрондан жўнатилганига “шубҳа йўқ” дея, Теҳроннинг Толибон ҳаракатини қўллаб-қувватлаши қабул қилиб бўлмас ҳол эканини баён қилди.

Эрон бу айбловларни рад этди.
XS
SM
MD
LG