Линклар

logo-print
Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев 17 март куни Москвага ишчи ташрифи билан боради.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Асқар Абдураҳмонов Назарбоев Россия раҳбарлари билан икки томонлама алоқаларга оид масалаларни муҳокама қилишини маълум қилди.

Назарбоев Россияга Қозоғистонда президент сайлов олди кампанияси ўтказилаётган пайтда сафар қилади.

Қозоғистонда 3 апрел кунига белгиланган сайловда осонликча ғалаба қозониши кутилаётган Нурсултон Назарбоевдан ташқари яна уч номзод президентликка даъвогарлик қилмоқда.

Назарбоевнинг ўзи сайлов олди тарғиботини олиб бормаслигини айтган.
XS
SM
MD
LG