Линклар

logo-print
Жозеф Байден Кремл раҳбарлари билан сўзлашуви чоғида Вашингтон Россиянинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини қўллаб-қувватлашини айтди.

Байден Россия Президенти Дмитрий Медведев билан унинг Москва яқинидаги қароргоҳида илк бор учрашди.

10 март куни АҚШ вице президентининг бош вазир Владимир Путин билан музокара қилиши режаланган.

Байден Вашингтон-Москва муносабатларнинг яхшиланатётгани ва келажакда иқтисодий алоқалар янада кенгайишини баён қилди.

- Менинг бу ерга келишимдан мақсад - президент Барак Обама иқтисодий ҳамкорлик бўйича шу пайтгача эришган ютуқларимизни мустаҳкамлаш истагида эканимизни яна бир марта етказишимни сўрада, - деди Жозеф Байден.

9 март куни АҚШ вице президенти ва Россия Бош вазири ўринбосари Игор Шувалов Россиянинг Аэрофлот ва АҚШнинг Боинг самолётсозлик ширкатлари ўртасида шартнома имзоланиши маросимида қатнашдилар.

Қиймати 2,2 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган мазкур келишувга мувофиқ, Боинг Аэрофлотга узоқ масофага парвоз қиладиган саккизта “Боинг Б-777” русумидаги йўловчи самолёти етказиб беради.
XS
SM
MD
LG