Линклар

logo-print

Дин ишлари қўмитаси тутиб қолинган Инжиллар масаласига ойдинлик киритди


Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Дин ишлари бўйича қўмита Ўзбекистон ҳудудига минглаб нусҳадаги Инжил китобининг киритилмаётганини тасдиқлади ва бунинг сабабларини изоҳлади.

Дин ишлари бўйича қўмита берган маълумотларга кўра, 2008 йилда Россия Библия жамияти томонидан Ўзбекистон Библия жамияти номига рус тилида, дея жами 10.963 нусхада диний адабиёт жўнатилган, аммо буларнинг 6.895 нусхаси ўзбек ва қорақалпоқ тилида бўлгани боис мамлакатга киритилмаган.

Кейинчалик 2010 йилда айни жамият томонидан Ўзбекистонга жўнатилган яна бир партия юк эса аввалги партия бўйича муаммо ҳал этилмагани боис тўхтатиб қолинган.

Ўзбекистон Дин ишлар бўйича қўмита матбуот хизмати бундай ҳатти-ҳаракатларни мамлакат қонунчилигида тақиқланган прозелитизм, деб баҳолар экан, миссионерлик “диний ва миллий қадриятлари ўзаро уйғун ҳолатда шаклланган ўзбек халқида бу иллат жиддий оқибатларни юзага келишига, жамият пойдевори ҳисобланган оилаларнинг парчаланишига, қариндош-уруғчилик алоқаларини узилишига сабаб бўлиши мумкин”лигини таъкидлаган.

Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизматининг бу баёноти Озодлик радиоси “Форум 18” ташкилотига таяниб тарқатган хабарларга жавобан Ўзбекистон Мусулмонлари идораси расмий сайтида чоп этилди.
XS
SM
MD
LG