Линклар

Россия БМТ Хавфсизлик кенгашининг Ливияга қарши санкцияларига қўшилди.

Бугун Кремл матбуот ҳизмати президент Медведев бу ҳақдаги фармойишга имзо чекканини маълум қилди.

Айни ҳужжатга кўра, Россиядан Ливияга барча турдаги қуроллар ва ҳарбий техника етказиб берилиши ва ҳарбий фаолият билан боғлиқ ҳар қандай ҳизмат кўрсатиш тақиқланади.

Ўтган ой оҳирларида БМТ Хавфсизлик кенгаши Ливияга қарши қурол эмбаргоси, Ливия раҳбари Муаммар Қаддафийга тегишли банк ҳисобларининг музлатилишини кўзда тутган санкцияларни жорий қилган эди.
XS
SM
MD
LG