Линклар

logo-print

АҚШда мусулмон жамоалари радикаллашаётгани борасида хавотирлар янграмоқда


Бугун АҚШ Конгрессида Америкада айрим мусулмон жамоаларининг радикаллашиб кетаётгани билан боғлиқ масала бўйича эшитувлар бўлади.

Вакиллар палатасининг миллий хавфсизлик бўйича қўмитаси раиси Питер Кинг Ал-Қоида ва бошқа радикал исломий гуруҳлар америкалик мусулмонларни террорчилик фаолиятига жалб этишга уринаётгани ҳақида хавотир билдириб келади.

Жаноб Кинг фикрича, АҚШдаги мусулмон жамоалари етакчилари ва масжид имомлари ёш мусулмонларнинг радикаллашиб кетаётганига қарши етарли чора кўрмаяпти ва эхтимолий терактлар олдини олиш учун ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорлик қилмаяпти.

АҚШдаги мусулмон жамоалари ва айрим фуқаролик жамияти фаоллари Конгрессда бу масала юзасидан эшитув ўтказилишига қарши чиқишди.
XS
SM
MD
LG