Линклар

Россияда "Ноқонуний иммиграцияга қарши ҳаракат" тақиқланиши мумкин


Москва шаҳар судида бугун Россия прокуратураси талабига кўра "Ноқонуний иммиграцияга қарши ҳаракат"ни эктремистик ташкилот деб эълон қилиш ва унинг фаолиятини тақиқлаш бўйича маҳкама бошланади.

Ҳаракатнинг фаолияти бўйича прокуратура қандай эътироз билдириши ҳозирча номаълум.

Лекин, Москва шаҳар Ички ишлар бошқармаси айрим ўнг радикал кучлар, жумладан "Ноқонуний иммиграцияга қарши ҳаракат"нинг Манежная майдонидаги тартибсизликларга алоқадорлигини аниқлаган.

Ўтган йил 11 декабр куни рўй берган тартибсизликларда ўнлаб одам жабрланган эди.

"Ноқонуний иммиграцияга қарши ҳаракат" Россияда 2002 йилда ташкил топган ва мамлакат бўйлаб 30та бўлимига эга.
XS
SM
MD
LG