Линклар

Миср мухолифати етакчиларидан бири, Нобел мукофоти лауреати Муҳаммад ЭлБарадей мамлакатда ўтказилажак сайловларда номзодини қўйиш ниятини эълон қилди.

Лекин, Барадей фикрича, бунинг учун Мисрда чуқур демократик ислоҳотлар амалга оширилиши керак ва президентлик муддатини қисқартириш борасида мамлакатнинг ҳарбий раҳбарияти таклиф этаётган чоралар етарли эмас.

Мухолифат етакчиси сайловларга қадар янги Конституцияни ишлаб чиқиш ва уни қабул қилиш лозимлигини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG