Линклар

Франция Ливия исёнчиларини расман тан олган биринчи давлат бўлди


Франция ҳукумати ливиялик исёнкорларнинг Миллий кенгашини Ливия халқи номидан иш кўрадиган тузилма сифатида тан олди.

Франция президенти маъмурияти Ливия исёнчилари қўрғони бўлиб қолаётган Бенғози шаҳрига элчи юборишини ва ливиялик исёнчилар вакилини Парижда қабул қилишини билдирди.

Франция ҳукуматининг бу баёноти Европа Иттифоқи ва НАТОда Ливия масаласи, жумладан Ливия ҳаво ҳудудини парвозлар учун ёпиқ зона деб эълон қилиш мухокама этилаётган пайтда янгради.

Франция ва Британия БМТ Хавфсизлик кенгашида Ливия ҳаво ҳудудида парвозлар тақиқланган зона жорий қилиш ҳақида резолюциянинг қабул қилиш ташаббуси билан чиққан.

Бироқ бошқа давлатлар, жумладан, АҚШ бундай чорани халқаро ҳамжамият, жумладан, араб давлатлари қўллаб-қувватлаши кераклигини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG