Линклар

logo-print

Ўшда ўғирлаб кетилган жувон топилди


Июн қирғинидан бери Ўш ва Жалолободда ўнлаб қиз-жувонлар ўғирлаб кетилгани айтилмоқда.

Июн қирғинидан бери Ўш ва Жалолободда ўнлаб қиз-жувонлар ўғирлаб кетилгани айтилмоқда.


Ўш шаҳрининг Ўнадир маҳалласида яшайдиган 32 яшар Наргиза Азизова уч фарзанднинг онаси. Наргизанинг отаси Суҳбатилло Исмоилов Озодлик билан суҳбатда қизини 6 март куни Қорасув шаҳрида ўғирлаб кетиишганини гапириб берди:

- 6 март куни Ўшдан Қорасувга боргунча кузатишган. Пул алмаштириб Қорасув бозорига киргунча кузатган. Бу ерда бир ўзи бўлмаган, беш киши бўлишган. Қайнотаси бирга олиб борган. Қайнотаси йўлни бўйида машинада кутиб ўтирган. 1:15да Туратали бозоридан чиқиб келаётганида, қизим “опалар, сизлар бориб туринглар. Мен единица (қўл телефонига пул солиш - таҳр.) солиб олай” деган. Единица солиб ҳайкалнинг олдига келса, қизимни айтиши бўйича, беш киши ўраб “ғинг дединг, ўлдирамиз” деб машинага ўтказишган. Бир нарса сепишган. Унгача очкида бўлишган, бақувват болалар, кейин маска тақиб олишган. Хуллас кетган,- дейди Наргизанинг отаси.

Суҳбатилло акага кўра, Наргиза Қорасувда йўқолганидан кейин унинг қайнотаси ички ишлар бўлимига мурожаат қилган, лекин милиция ходимлари ариза олишга шошилмаган.

- Қайнотаси ва Қорасувга бирга борганлар Қорасув мелисахонасига бориб шикоят қилишган. “Бизни одамимиз йўқолиб қолди” деса, қайнотаси “келиним йўқолиб қолди” деса, “келининг бўлмасдан, отанг бўлганда ҳам бугун байрам арафаси” деб буларни устидан кулишган. Кейин менга етиб келганидан кейин, мен ўзимни одамим орқали Қорасув милицияси бошлиғига чиққанимдан сўнг, Қорасув милицияси ўз подчиненнийларини кўтариб бизни заявлениени қабул қилишган,- дейди Суҳбатилло Исмоилов.

Сўзида давом этаркан Суҳбатилло ака, қизини ўғирлаганлар уни озод этиш эвазига товон пули олишмоқчи бўлган, дея тахмни қилади.

- Булар бизни текширган. Тўполон бўлгунча, камбағал бўлсам ҳам кўча-кўйда миллионер деб ўйлашган. Куёв Кореяда ишлайди, вагонлаб машина жўнатган. Қайнонасини неча мароталаб тўполондан кейин қидириб келишган. Қизимни айтиши бўйича, катта неварам қайси маҳалда мактабга боради, хатто қизим эшикни очмасдан ёпиб ўтиришигача билишган, дейди Наргизанинг отаси.

Суҳбатилло ака қизини қутқариб олиш учун пул бермаганини, ўғирлаган шахслар орага нуфузли одам аралашгани боис Наргизани 9 март куни кечга яқин Ўш шаҳридаги тоғасининг уйи олдига ташлаб кетишганини айтади.

- Мен қизим келишигаёқ “скорий” чақирдим. Мен қизимни тўла текширтирдим. Натижаси қизимга тегишмаган. Фақат мияси оғрияпти. Постоянно қизим “таблетка берди” деяпти,- дейди Суҳбатилло Исмоилов.

Айни пайтда у кишининг айтишича, Қорасув ички ишлар бўлими ходимлари Наргиза Азизованинг йўқолганлиги тўғрисида берилган аризани қатариб олиш борасида унинг яқинларига босим ўтказмоқда.

Ўзини Ўш вилоят ички ишлар бошқармасининг матбуот хизмати ходими дея таништирган Батир Нушанов Озодлик билан суҳбатда бу иддаони инкор қилиб, мана бу маълумотларни берди:

- 5 март куни Қорасувга савдо қилгани тушиб, уйига қайтмаган. Бу бўйича ариза тушганидан сўнг бизнинг оператив хизматимиз телефон распечаткасини олишса, Қадамжойдан чиққан. У ерга бориб ушламоқчи бўлишганида, уни ўзлари 9 март куни уйига олиб келиб қўйишган. Терговчилар сўроқ қилгани борганида уйидагилар сўроқ беришдан бош тортишган. Ўғирланган аёл ҳеч қандай жароҳат олмаган. Тиббий экспертизага эса яқинлари рухсат беришмаган,- деди Ўш вилоят ички ишлар бошқармасининг матбуот хизмати вакили Батир Нушанов.

32 ёшли Наргиза Азизова июн воқеаларидан сўнг Ўшда ўғирлаб кетилган ягона аёл эмас. Маҳаллий ҳуқуқ фаоллари тарқатаётган маълумотларга кўра, шу кунгача ўзбек миллатига мансуб ўнлаб аёллар ўғирланган.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG