Линклар

Шошилинч хабар
17 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:31

Ўзбекистон Қозоғистонга аталган электрни ўғирламаганини айтмоқда


Расмий Тошкент Ўзбекистон Қозоғистонга аталган электр қувватини ўзлаштираётгани борасидаги айбловларни рад этди.

Қозоғистоннинг KEGOC ширкати Ўзбекистонни қиш ойларида Қозоғистон Қирғизистондан сотиб олаëтган электр қувватини шартномада кўзда тутилмаган тарзда ўзлаштираëтганликда айблаган эди.

"Ўзбекистон томони диспетчерлик интизомига доим амал қилади ва KEGOC ширкати айбловлари асоссиздир",- дея таъкидлади Ўзбекистон ҳукуматидаги манба Регнум ахборот агентлигига.

Ўтган ой Қозоғистоннинг KEGOC ширкати Ўзбекистон Қозоғистонга аталган 11 миллион киловатт электр энергиясини шартномада кўзда тутилмаган тарзда ўзлаштираëтганликда айблаб чиққан эди.
XS
SM
MD
LG