Линклар

Халқаро Қизил хоч қўмитаси - ICRC Ливия фуқаролик урушига ғарқ бўлмоқда, деб баёнот берди.

Ташкилот раҳбари Жэкоб Келленбергер бугун Женевада қилган чиқишида, Ливияда вазият янада кескинлашишидан огоҳлантирди.

- Вазият кескинлашувига ва жанглар яна ҳам қақшатқич тус олишига тайёр бўлиб туришимиз керак,- деди Келленбергер.

Франция ҳукумати ливиялик исёнкорларнинг Миллий кенгашини Ливия халқи номидан иш кўрадиган тузилма сифатида тан олди.

Франция президенти маъмурияти Ливия исёнчилари қўрғони бўлиб қолаётган Бенғози шаҳрига элчи юборишини ва ливиялик исёнчилар вакилини Парижда қабул қилишини билдирди.
XS
SM
MD
LG