Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:31

Байден Россия бизнес муҳитини яхшилашга чақирди


АҚШ Вице президенти Жозеф Байден Москва расмийларини мамлакатдаги бизнес муҳитини яхшилаш ва сиёсий назоратни юмшатишга чақирди.

Байден коррупция ва расмийларнинг ўз салоҳиятини суиистеъмол қилиши Россияга инвестицияларнинг келиши учун асосий тўсиқ бўлиб қолаётганини таъкидлади.

Байден президент Барак Обама маъмурияти Россиянинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини қўллаб-қувватлашини айтди.

10 март кунги учрашувда Россия Бош вазири Владимир Путин Жозеф Байденга Россия ва АҚШ ўртасида визасиз борди-келди тартибини жорий қилиш хусусида “тарихий чоралар” кўришни таклиф қилди.

Россиянинг бир неча йилдан бери Европа Иттифоқи билан визасиз тартибини жорий қилиш уринишлар шу пайтгача жиддий натижа бергани йўқ.
XS
SM
MD
LG