Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:20

Марказий Осиёнинг ASEANдаги биринчи элчиси ишонч ёрлиғини топширди


Ўзбекистоннинг ASEAN - Жануби-шарқий Осиё давлатлари уюшмасидаги биринчи элчиси Шавкат Жамолов ташкилот раҳбарига ишонч ёрлиғини топширди.

ASEAN баёнотига кўра, Жамоловнинг элчи этиб тайинланиши Ўзбекистоннинг ушбу халқаро ташкилот билан ҳамкорлик қилишга катта қизиқиши ифодаси экани айтилади.

Ўз навбатида ASEAN Бош котиби Доктор Сурин Пхитсуван элчи Жамоловни маданият, савдо, туризм, журналистлар алмашиш ва олий таълим соҳаларида ASEAN ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик масаласини ўрганишга чақирган.

Синхуа ахборот агентлигига кўра, Пхитсуван жаноблари Ўзбекистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг аъзоси сифатида ASEAN ва ШҲТ ўртасида яқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатишда ёрдам бера олишига умид билдирган.
XS
SM
MD
LG