Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:15

Ливияда исёнчиларга қарши кенг кўламли ҳужумга тайёргарлик кўрилмоқда


Ливия раҳбари Муаммар Қаддафийнинг ўғли Сайф ал-Ислом.
Ливия раҳбари Муаммар Қаддафийнинг ўғли Сайф ал-Ислом.
Ливия раҳбари Муаммар Қаддафийнинг ўғли Сайф ал-Ислом Ливия исёнчиларни йўқ қилиш учун кенг кўламли ҳарбий ҳаракатларга тайёргарлик кўраётганини маълум қилди.

У ҳатто Ғарб давлатлари, хусусан, НАТО можарога қўшилса, таслим бўлмаслигини таъкидлади.

- Агар (Франция ва Ғарб) жанггариларни қўлламоқчи бўлса, қўлласин. Мен ҳозирданоқ шуни айтмоқчиманки, сиз мағлуб бўласиз. Биз ғолиб бўламиз. Биз Америка флотидан, НАТО, Франция, европаликлардан қўрқмаймиз. Бу бизнинг мамлакат. Биз бу ерда яшаймиз ва шу ерда ўламиз,- дея баёнот берди Ливия раҳбарининг ўғли.

Сайф ал-Ислом Ғарб давлатлари аралашган тақдирда ҳам Ливия исёнчиларни енгишини айтди.
XS
SM
MD
LG