Линклар

Франция Президенти Николя Саркози ва Британия Бош вазири Дэвид Камерон Ливия лидери Муаммар Қаддафий ва унга яқин ҳукмрон доиралар ўз легитимлигини йўқотгани ва мамлакатда давом этаётган зўравонликларни тўхтатиш учун улар истеъфога чиқиши лозимлигини баён қилди.

Европа Кенгаши Президенти Ҳерман ван Ромпейга йўлланган қўшма баёнотда давлат раҳбарлари Ливиядаги исёнчиларга ёрдам бериш режасини ишлаб чиқишга, шунингдек, Ливия ҳаво ҳудудида парвозлар таъқиқланган зона жорий қилишга чақирган.

Айни пайтда, Франция ва Британия раҳбарлари Европа Иттифоқини Қаддафийга қарши исёнчилар томонидан тузилган Ливия миллий кенгашини Ливия халқи номидан иш кўрадиган тузилма сифатида тан олишга даъват қилди.
XS
SM
MD
LG