Линклар

Саъдиев: Ўзбекиcтондаги бинолар зилзилабардош

  • Абдулла Искандар

1966 йил 26 апрел куни рўй берган зилзила Тошкентнинг эски шаҳар қисмини ер билан яксон қилган эди.

1966 йил 26 апрел куни рўй берган зилзила Тошкентнинг эски шаҳар қисмини ер билан яксон қилган эди.

Японияда юз берган зилзила мамлакатнинг зилзиладан огоҳлиги ва иморатларнинг зилзилабардошлиги учун синов бўлди. Хўш, 1966 йил Тошкентда, 1977 йилда Газлида ҳалокатли зилзиларни бошдан кечирган Ўзбекистонда табиий офатлар омили қурилаëтган биноларда қанчалик ҳисобга олинади?


Япониядаги бутун қурилишлар эҳтимолий табиий офатлар мутлақ ҳисобга олиниб қурилади.

Тошкентдаги Ўрозбоев номли механика ва биноларнинг зилзилабардошлиги институти илмий мудири, техника фанлари номзоди Ҳамидулла Саъдиев Озодлик радиоси билан суҳбатда Ўзбекистоннинг барча жойи зилзила юз бериши эҳтимоли бўлган ҳудуд эканини айтди.

Суҳбат давомида Ҳамидулла Саъдиев Ўзбекистондаги барча иншоотлар зилзила хавфини ҳисобга олиб ва япон тажрибаси қўлланиб қурилишига эътибор қаратди.

- Япон тажрибаси, бу энди бизнинг МДҲ давлатларидаги ҳамма давлатларда ўзининг меъëрий норматив ҳужжатлари бор. Ўша асосида қурилган. Бизнинг Ўзбекистондаги биноларнинг ҳаммаси меъëрий ҳужжатлар талаби асосида қурилади. 8 баллик жой бўлса, 8 баллга мўлжалланади, 9 бўлса, 9га ҳисобланади. Айрим бинолар бор улар эски қурилган. Улар меъëрий талаблар асосида қурилмаган бинолар. Ана шу биноларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш учун бизлар техник ҳолатларини кўриб, конструктив ечимларини кўриб, зилзилабардош талабларга мос келадими йўқми шуни аниқлаб, талабга жавоб бермайдиган бўлса, уларнинг мустаҳкамлигини таъминлаш учун тавсиялар берамиз. Республикамизнинг ҳаммаси сейсмик район ҳисобланади. 7 баллдан 10 баллгача ер қимирлаши мумкин бўлган районлар бор. Самарқанд, Бухоро, Газли ҳаммасида сейсмик хавф бор. Шунинг учун ҳам районларга, ҳудудларга қараб туриб уларни зилзила келиб чиқиши мумкин бўлган кучларидан келиб чиққан ҳолда бино ва иншоотлар лойиҳаланади. Шунга мос равишда қурилиш материаллари танланади, конструктив ечимлар танланади, кейин шунга мос равишда қурилиш ишлари бажарилади,- дея жавоб берди саволимизга биноларнинг зилзилабардошлиги масаласи бўйича ўзбекистонлик мутахассис Ҳамидулла Саъдиев.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG