Линклар

logo-print

"Эркин микрофон"га Россиядан қўнғироқ қилган меҳнат муҳожири шу кунларда Озодлик мухлислари муҳокама қилаётган ва ўзбек жамияти учун долзарблиги кундан-кунга ошиб бораётган ўзбек аёлларининг фоҳишаликка кириб кетаётгани муаммоси ҳақида гапирар экан, ўзгаришларни ўзимизда бошлашимиз керак, дейди.


“Жарқўрғонни милиция босди”

дейди Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманидан қўнғироқ қилган Ўрол ака. Суҳбатдошга кўра, пенсионер кампирнинг ваҳшийларча ўлдириб кетилиши ортидан туманда жиноятчиликка қарши кураш авж олди:

- Жарқўрғонда 28 феврал куни битта пенсионер момойни ўлдириб кетишган уйида. 70га яқинлашиб қолган момойда. Уйида ўлдириб кетганда.

Озодлик: Қандай ўлдиришган?

- Уйида кечаси келиб бўғиб пулини олганми, ўлдириб кетишганда. Битта қизи Москвада, битта қизи Душанбеда яшар экан. Интернетга чиққандан кейин бу нарса Каримовга етиб келган. Каримовга етгандан кейин Каримов бутун Ички ишлар вазирлигини кўтарган. Бизнинг Жарқўрғонда қаттиқ текширув кетаяпти шунинг орқасидан. Ўзбекистонда хотинларни ўзбеклар ўлдираяпти деган ëмон хабар бўлган бўлса керакда. Ҳозир туманимизда вилоят прокурори иштирокида учрашув бўлди шу масала бўйича. Мен маҳалла фаоли сифатида шунда қатнашдим. Тугаганига бир соат бўлди. Вилоят прокурори милиция, прокурорларни жуда қаттиқ сўраб мажлис ўтказди. Жарқўрғон тумани жиноятчилик бўйича вилоятда биринчи ўринда экан.

Озодлик: Мана ўзингиз шу туманда яшар экансиз. Ўзингиз шу ҳисоботга қандай қарайсиз. Жиноятчилик кўпайганми?

- Ҳақиқатан ҳам кўпайганда. Мана шу момони ўлдириб кетган жойда 2009 йил жуда катта жиноят бўлган эди. Ҳарбий киши бизнинг хотинларга келган. Кейин бундан катта миқдорда пул талаб қилишган. Эртасига келиб тўрт-беш кишини сўйиб кетган. 2009 йилда бўлган эди. Лекин бу нарсалар кўтарилмай қолдида. Президентга ҳам етмаган. Ҳаммасини ëпди-ëпди қилиб юрган. Охири мана шу момони ўлдириб кетгандан кейин чопа чоп, ҳамма ëқ милиция, кўчага чиқа олмайсиз, дейди Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманидан қўнғироқ қилган Ўрол ака.

“Ичкликнинг оқибати ўлим бўлди”

дейди Жиззах вилоятидан қўнғироқ қилган Одилжон. Суҳбатдошга кўра, ичкилик оқибатида 26 ёшли йигитнинг умри хазон бўлди:

- Жиззахнинг Зарбдор туманида 23 феврал куни Илҳом деган 1985 йил бола ўлдириб кетилганда. Ўша бола 7 март куни топилган. Тергов давом этаяпти ҳали. Терговда охирги марта ким билан гаплашган, ким билан учрашган, гувоҳлар ҳаммаси сўроқ қилинаяпти. Илҳом деган ўлган бола чойхонада ўтирган. Чойхонада дўстлари билан ичиб ўтирган. Ўша ерда жанжал чиққан. Жанжалдан кейин тарқаб кетган ҳаммаси ҳар томонга қараб. Бу бола Зарбдор деҳқон бозорига кирган. Ўша бозорга киргандан кейин ҳеч ким кўрмаган. Менинг дадамнинг поччасининг укаси бўлади. Жуда ҳам ювош бола эди лекин. Ўша ичкиликнинг оқибатидан келиб чиққанда бу нарса, дейди жиззахлик суҳбатдошимиз Одилжон.

“Фоҳишаликка одамлар эмас, тузум айбдор”

дейди Иркутск шаҳридаги меҳнат муҳожири тошкентлик Саидазим.

- Ўзбекистон аëлларининг кўпи фоҳиша бўлиб кетаяпти дейишаяптию, лекин бу нарсага мисол учун битта одамларнинг ўзи эмас, инсонларни диндан узоқлаштираëтган система ҳам сабабчи бўлаяпти. Улар аëлларнинг фоҳишалигини тўхтатамиз деб ҳаракат қилгани билан инсонларнинг диндан узоқлашгани ҳолатида фоҳишаликни тўхтатиш жўуда ҳам қийин. Минг овора бўлгани билан, қийналгани билан инсонлар Худодан қўрқмаса, ибодат қилмаса, фоҳишалар кўпаяверади. Бу нарсани телевизордан чиқиб гапиргани, қўл қўйдириб, бошқа бало баттар қилиб уларга қарши бир иш қилганининг фойдаси йўқ демоқчи эдим. Кейин кўп инсонлар чиқиб нолияпти Ўзбекистон ҳақида. Тўғри бизларда осон эмас қийин. Лекин ўзимизнинг ўзбекларнинг ҳолати тузалмагунча, Худо ҳам Қуръонда айтаяптики, “ўзингларни тузатмасанглар, сизларга яхши ҳоким юбормайман” деяпти. Бозордаги ўғирликлар, инсонларнинг бир-бирини алдаши, бир-бирини сўкиши, яна бошқа шунга ўхшаган ифлосликларни йўқотмагунча, бизларнинг ҳокимларимиз тузалмайди. Ҳеч қачон тузалмайди. Чунки Оллоҳ таоло Қуръонда шу нарсани айтган. Ҳадисда ҳам бор бу нарсалар, дейди Иркутскдан қўнғироқ қилган Саидазим.

“Худога шукр, тожиклар билан иноқ яшаяпмиз”

дейди Тожикистоннинг Колхозобод туманидан қўнғироқ қилган Мурод ака. Суҳбатдош шунингдек Мўътабар Тожибоеванинг “Жасоратли аёл” мукофотидан воз кечганидан хафа эканлигини айтади:

- Мен Тожикистон Колхозободданман. Мўътабар опа тўғрисида гапирмоқчиман. Мўътабар опани қўллайман. Раҳмат шу опага. Лекин унвондан кечганига хафа бўлдим мен ука. Шунчалик даражага етиб чиқиб энди унвондан кечиш бўлмайдида.

Озодлик: Тожикистон жанубида яшаëтган ўзбеклар қандай яшаяпсизлар?

- Ўзбеклар яхши, Худога шукур. Тожик, ўзбек деган гап йўқ. Ҳар ким ўзининг қилган ишини қилади. Сен тожик, сен ўзбек ëки бирор камситиш деган ўрин йўқ.

Озодлик: Ўзбек мактаблари ишлаяптими?

- Ишонмасангизлар, келиб кўринглар, ўзбек мактаблари олий даражада ишлаяпти. Ишонмасангизлар, келиб кўрингизлар. Ҳар ким ўзининг аравасини юритиб бизнеслик қилади. Россияга бориб ишлаб, колхозга чиқиб ишлаб пул топиб ëтибмиз, дейди тожикистонлик Мурод ака.

***************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG