Линклар

Бугун Озарбайжон пойтахти Бокуда полиция рухсат этилмаган намойишга чиққан одамларни тарқатди, 15 кишини хибсга олди.

Фаоллар интернетдаги социал тармоқ орқали ёшларни ҳукумат сиёсатига қарши "Буюк халқ куни" норозилик тадбирида қатнашишга чақирган ва норозиликларни бутун мамлакат бўйлаб ўтказишни режалашган эди.

Озарбайжон мухолифати фаолларидан бири Али Юсуфли: "Кўплаб ёшлар жамиятда ўз ўрнини топа олмаяпти. Кўпчилиги университетларни тамомлаб, ишга жойлаша олмаяпти. Шу боисдан ҳам Озарбайжон ёшлари демократия ва озодликка интилмоқда. Улар Яқин Шарқда яқинда рўй берган инқилобга ўхшаган ўзгаришларни хоҳлашяпти", деди.
XS
SM
MD
LG