Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:52

Тимошенко иши судга оширилади


Украина бош прокуратураси мамлакат собиқ бош вазири, мухолифатдаги "Баткившина" партияси етакчиси Юлия Тимошенко устидан очиллган жиноят ишини судга беришга тайёр эканини билдирди.

"Тергов якунланди, Тимошенко адвокатлари иш билан танишиб чиққанларидан сўнг, у судга берилади", дейилган прокуратура баёнотида.

Ҳозир собиқ бош вазирдан мамлакатдан чиқмаслик ҳақида тилхат олинган.

Тимошенко бош вазир бўлган пайт хизмат лавозимини суистеъмол қилганлик ва бюджет маблағларни нотўғри сарфлаганликда айбланмоқда.

Собиқ бош вазир ўзига қўйилаётган бу айбловлар ортида сиёсий сабаблар борлигини айтиб келади.
XS
SM
MD
LG