Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:30

Афғонистондаги вазият Брюсселда мухокама этилмоқда


Афғонистонда тинчликни таъминлаш бўйича НАТО етакчилигидаги амалиётларда қатнашаётган эликка яқин давлат мудофаа вазирлари бугун Брюсселда йиғилди.

Йиғинда Афғонистонда хавфсизликни таъминлаш масъулиятини босқичма-босқич маҳаллий кучлари зиммасига ўтказиш масаласи мухокама этилди.

АҚШ Мудофаа вазири Роберт Гейтс тинчлик миссиясида қатнашаётган айрим ҳамкор давлатларни Афғонистондан ўз кучларини мувофиқлаштирилмаган тарзда олиб чиқилиши бу мамлакатда эришилган ютуқларни хавф остига қўйишидан огоҳлантирди.

Йиғин қатнашчилари хавфсизликни таъминлаш масъулиятини босқичма-босқич афғон хавфсизлик кучлари ихтиёрига ўтказиш бўйича Кобул ҳукумати ва НАТО вакиллари а ишлаб чиққан тавсияларни мақуллашлари кутиляпти.

Бу борадаги якуний режани Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай 21 март куни эълон қилади.
XS
SM
MD
LG