Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:44

Мустақилликнинг 20 йили Эрк фаоли тақдирида


Баҳодир Қамбаров(ўнгда) АҚШ дан бошпана топган яна бир сиëсий муҳожир Тошпўлат Йўлдошев билан бирга.
Баҳодир Қамбаров(ўнгда) АҚШ дан бошпана топган яна бир сиëсий муҳожир Тошпўлат Йўлдошев билан бирга.

Эрк фаоли Баҳодир Қамбаров тақдири Ўзбекистонда мухолифат топталишининг ëрқин намунасидир.


Баҳодир Қамбаров номи жамоатчилик учун нотаниш бўлса-да¸ бу йигитни бир томондан Ўзбекистондаги мухолифатчилар¸ аниқроғи эркчилар¸ иккинчи томондан Ўзбекистон МХХси¸ Ички ишлар вазирлиги расмийлари¸ қолаверса мамлакатдаги қатор қамоқхона мутасаддиларию¸ маҳбуслари яхши танийди.

Ўзбекистон расман мустақил давлатга айланган 1991 йили 16 яшар ўспирин бўлган Баҳодир¸ 17 ëшидан сиëсий фаолликка киришди.

Ўзбекистондаги илк мустақил сиëсий партия – Эрк аъзоси сифатида Баҳодир таниқли ëзувчи Мамадали Маҳмудов каби сиëсатчилар сафида мустақил ватанини демократик давлатга айлантириш мақсадида ëшлар ўртасида сиëсий фаолликни тарғиб қилди. Бу фаоллиги учун 19 ëшида Тошкент Политехника институтидан ҳайдалди¸ уйдирма айб билан 5 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Қамоқда ҳам уни тақдир яна Мамадали Маҳмудов билан ëнма-ëн қўйди.

Ўз сиëсий устози баробарида 1996 йилда авф этилиб озодликка чиқарилган Баҳодир 1999 йил 16 феврал кунги Тошкент портлашларидан 10 кунча ўтиб¸ Мамадали Маҳмудов ортидан яна ҳибсга олинди. Яна уйдирма айб билан 7 йилга қамоққа ташланди.

Яна амнистия¸ яна озодлик¸ яна сиëсий фаолият ва яна турма.

Ўзбекистондаги “қизил” қамоқхоналар иккинчи уйига айланган ва 19 ëшидан бери умрининг 10 йилини турмаларда кечирган Баҳодир яқинда АҚШ дан сиëсий бошпана топди ва ўз қисмати ҳикоясини Озодлик билан бўлишишга рози бўлди.

Баҳодир Қамбаров тақдири мисолида¸ бир томондан мустақил Ўзбекистондаги сиëсий муҳитнинг йилдан-йилга торайиб¸ бўғилгани¸ режимнинг ўз мухолифларига нисбатан йилдан-йилга қаттоллашиб боргани акс этса¸ иккинчи томондан сиëсий маҳбусларнинг қамоқхонадаги ҳаëти эврилишлари ҳам ўз ифодасини топади.

Қуйида Баҳодир Қамбаров ҳикоясини бевосита тинглашингиз мумкин.





XS
SM
MD
LG