Линклар

Парламенлараро халқаро иттифоқ тадқиқотига кўра Ўзбекистон парламентида аëлларнинг тамсил қилиниши Британия ва Чехияга тенглашган. Озодликнинг Қурултой эшиттиришида ўзбек аëлларининг ижтимоий фаоллиги масаласи муҳокама қилинди.


Қурултойнинг бу сафарги сонида Ўзбекистон халқ шоираси Гулчеҳра Нуруллаева, мухолифат вакили Дилором Исҳоқова, таниқли фототасвирчи Умида Аҳмедова, 2005 йил Россиядаги энг машҳур китоб муаллифи Бибиш (Ҳожарбиби Сиддиқова) иштирок этди.

Шунингдек Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмитаси раиси Светлана Ортиқованинг мавзу хусусидаги фикрлари ҳам Қурултойнинг бугунги сонида.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG