Линклар

Тошкент шаҳар хўжалик суди қарори билан "Oriflame" швед ширкатининг Ўзбекистондаги мол-мулки ва маблағлари қўлга олиниб, ширкат фаолияти текширилмоқда.

"Oriflame"нинг Тошкентдаги идораси ёпилган, ширкатнинг Ўзбекистондаги раҳбарларидан мамлакатдан чиқмаслик ҳақида тилхат олинган.

Бу ҳақда Газета.Ру сайти Ўзбекистон суд органларидаги манбага асосланиб хабар қилди.

Нашрнинг ёзишича, "Oriflame" ширкатига Ўзбекистонга косметика молларини ноқонуний олиб келиш ва сотиш ҳамда мамлакат солиқ қонунларини бузганлик айби қўйилиши мумкин.

Яқинда Тошкентда косметик махсулотлар савдоси билан шуғулланадиган "ParfuMed" тармоғининг тўртта дўкони ёпилгани ҳақда Uznews.net нашри хабар қилган эди.

Бундан ташқари Ўзбекистонда турк сармояси асосида фаолият қилиб келган 50та ширкат, жумладан "Turkuaz" йирик савдо маркази ёпилган эди.
XS
SM
MD
LG