Линклар

Ливияда Муаммар Қаддафийга тарафдор кучлар исёнчилар билан жангларда ютуқларга эришаётганини даъво қилаётган бир пайтда АҚШ ва Европа Иттифоқи Қаддафий намойишчиларни қатағонга учратганидан сўнг легитимлигини йўқотиб бўлгани ва сиёсий саҳнадан кетиши кераклигини таъкидламоқда.

АҚШ президенти Барак Обама жума куни қилган баёнотида Қаддафий режимига қарши ҳар қандай чора, жумладан, ҳарбий чора қўлланилиши истисно эмаслигини қайд этди.

Кеча Брюсселдаги Европа Иттифоқи саммитида Ливия мухолифатини музокараларда ҳамкор сифатида тан олиш чақириқлари янгради. Лекин ҳозирга қадар Франциядан ташқари ЕИнинг бирон давлати Ливия исёнчиларининг Миллий кенгашини легитим тузилма сифатида тан олгани йўқ.
XS
SM
MD
LG