Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:40

Обама япон халқига дастак билдирди


АҚШ президенти Барак Обама Япония халқига табиий офат оқибатларини бартараф этишда дастак билдирди.

- Япония бизнинг муҳим ва яқин иттифоқчиларимиздан биридир. Бош вазир Канга телефон қилиб, Америка халқи номидан табиий офат оқибатида ҳалок бўлганларининг яқинлари ва бу офатдан жабр кўрганларга таъзия изҳор этдим. Мен япониялик дўстларимизга лозим ҳар қандай ёрдамни таклиф этдим, - деди Обама.

11 март куни Японияда кучли зилзила оқибатида юз берган цунами қурбонлари сони 1000 кишидан ошиб кетди.

Айни пайтда расман 433 одамнинг ҳалок бўлгани тасдиқланди. 784 одам эса бедарак йўқолганлар рўйхатига киритилган.

Расмий маълумотларга кўра, 3400 турар-жой биноси қисман ёки тўла вайрон бўлган.

11 март куни Япония шимолий – шарқий соҳилига баландлиги 10 метр келадиган цунами ёпирилган эди.

Эпицентри мамлакат соҳилларига яқин бўлган денгиз тубида юз берган кучли зилзила оқибатида Тинч океанидан келган улкан уммон тўлқини уйлар, машиналар, йўллар ва экин майдонларини ювиб кетди.
XS
SM
MD
LG