Линклар

logo-print
Япониядаги кечаги зилзила боис мамлакат шарқидаги атом электр станциясида авария содир бўлди.

"Фукусима-1" станциясида бугун портлаш рўй берди. Бир қанча одам портлашдан жароҳатланди. Электр станцияси биносига жиддий шикаст етди.

АЭС ташқарисидаги ҳудудда эса радиация меъёри белгиланганидан 20 баробар кўп экани айтилмоқда.

Станциядан 10 километр радиусда жойлашган ҳудудлардан 45 минг одам эвакуация қилинди.

11 март куни Японияда кучли зилзила оқибатида юз берган цунами қурбонлари сони 1000 кишидан ошиб кетди.

Япониядаги кечаги зилзила сўнгги 100 йил ичида ер юзида рўй берган бешинчи талафотли зилзила бўлгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG