Линклар

Бугун Озарбайжон пойтахти Боку марказида намойишга чиққан ҳукуматга мухолиф норозилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар рўй берди.

"Озодлик" радиосининг озарий ҳизматига кўра, юзлаб одам шаҳарнинг Фавворалар ҳиёбонига демократик ўзгаришларни талаб қилиб чиққан.

Ушбу тадбир мухолифатдаги "Мусавват" партияси тарафидан уюштирилди.

Полиция намойиш қатнашчиларидан 30 одам, жумладан, "Мусавват" етакчиларидан бири Ориф Гажилини ҳибсга олди.

Кеча полиция Бокуда рухсат этилмаган намойишни тарқатиб юборган эди.

Озарий фаоллар интернетдаги социал тармоқ орқали ёшларни ҳукумат сиёсатига қарши "Буюк халқ куни" норозилик тадбирида қатнашишга чақирган эди.

Озарбайжон мухолифати фаолларидан бири Али Юсуфли бу ҳақда "Озодлик" радиосига шундай деди:

- Кўплаб ёшлар жамиятда ўз ўрнини топа олмаяпти. Кўпчилиги университетларни тамомлаб, ишга жойлаша олмаяпти. Шу боисдан ҳам Озарбайжон ёшлари демократия ва озодликка интилмоқда. Улар Яқин Шарқда яқинда рўй берган инқилобга ўхшаган ўзгаришларни хоҳлашяпти, - деди Али Юсуфли.
XS
SM
MD
LG