Линклар

logo-print
АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Ливия мухолифати вакиллари билан учрашиш учун 13 март куни Парижга жўнаб кетади.

Душанба куни Клинтон етакчи давлатларнинг юқори лавозимли вакиллари билан Ливия масаласини муҳокама қилади.

Шундан сўнг АҚШ Давлат котибининг Тунис ва Мисрга ташриф буюриши режаланган.

Клинтоннинг сафари арафасида Ливиянинг давлатга қарашли телевидениеси мамлакат раҳбари Муаммар Қаддафийга содиқ кучлар Брега шаҳрини исёнчилардан “тозалагани” ва шаҳар ҳукумат кучлари назоратига ўтганини эълон қилди.

Ливия армияси учқичлари ҳужумидан тинч аҳолини асраш мақсадида Араб лигаси 12 март куни БМТ Хавфсиз кенгашини Ливия узра парвоз таъқиқланган зона жорий қилишга чақирган эди. Оқ Уй Араб лигасининг бу чақириғини олқишлади.

АҚШ ва Европа Иттифоқи Қаддафийни истеъфога чиқишга чақирган, аммо Ливия узра бир томонлама учиш таъқиқланган зона жорий қилиш истагини билдирмаган.

АҚШ Давлат котиби бу масала 15 март куни НАТО мутасаддилари билан муҳокама қилиниши кераклигини айтди.
XS
SM
MD
LG