Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:50

Ямандаги зўравонликларда ўнлаб одам яраланди


Ямандан олинаётган хабарларга кўра, 13 март куни пойтахт Санада хавфсизлик кучлари ва ҳукуматга қарши намойишчилар ўртасида юз берган тўқнашувларда ўнлаб одам яраланган.

Мамлакатни 32 йилдан бери бошқариб келаётган президент Али Абдуллоҳ Солиҳ намойишчиларнинг истеъфога чиқиш ҳақидаги чақириқларини рад қилиб келмоқда.

Айни пайтда Ямандаги тартибсизликлар ҳукумат кучлари томонидан зўравонликка айланди. 12 март кунги тўқнашувларда тўрт намойишчи нобуд бўлгани айтилмоқда.

Шу куни БМТ Бош Котиби Бан Ки Мун томонларни “имкон қадар оғир-босиқ бўлиш”га чақириб, ҳукуматнинг намойишчиларга нисбатан меъёридан ортиқ куч қўллаганини қоралади.
XS
SM
MD
LG