Линклар

Рашид Бекжон 12 йиллик қамоқдан сўнг озод қилинди

  • Барно Анвар

Рашид Бекжон Ўзбекистонда энг узоқ муддат ўтирган сиёсий маҳбуслардан биридир.

Рашид Бекжон Ўзбекистонда энг узоқ муддат ўтирган сиёсий маҳбуслардан биридир.

Ўзбекистон "Эрк" демократик партияси раҳбари Муҳаммад Солиҳнинг укаси Рашид Бекжон озод қилинди. Рашид Бекжон 1999 йил 16 феврал портлашларига алоқадорликда айбланиб, 12 йилга озодликдан маҳрум этилган эди. Яқинларига кўра, Рашид Бекжон 12 март куни уйига келтирилган.


Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон қамоқхонасида энг узоқ қолаëтган сиëсий маҳбуслардан бири бўлган Рашид Бекжоннинг тутқунликдаги ҳаëти тугашига уч ҳафта қолганида жазо изоляторига ташланган эди.

Яқинлари унинг бошқа қамоқхонага кўчирилиб, яна бир бор суд қилинганини айтган эдилар.

Эндиликда яқинлари Рашид Бекжоннинг қамоқ муддати якунига етгани муносабати билан озодликка чиқарилганини айтмоқдалар.

Айни пайтда "Эрк" партиясига аъзолик ва Тошкентда 1999 йил 16 февралда содир этилган портлашларга алоқадорликда айбланган Муҳаммад Бекжон ҳануз қамоқда қолмоқда.

"Эрк" партиясининг етакчиси Муҳаммад Солиҳ Озодлик билан суҳбатда Рашид Бекжоннинг озодликка чиққанидан қувонганини айтар экан, шу кунга қадар ўзининг бунга умид қилгани, аммо умидининг рўёбга чиқишини кутмаганини айтди.

Қуйида Муҳаммад Солиҳ билан суҳбатни тинглашингиз мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG