Линклар

logo-print

Баҳрайн полицияси намойишчиларни тарқатди


Баҳрайн полицияси намойиш ўтказишга уринган одамларни тарқатиб юбориш учун кўздан ёш оқизувчи газ қўллади.

Мамлакатни бошқараётган суннийлар монархиясининг истеъфоси талаби билан шиа мусулмонлар бир неча ҳафтадан бери намойишлар ўтказиб келмоқда.

Зўравонликлар келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида ҳукумат пойтахт Манамага оғир техника киритди.

Тунис ва Мисрдаги исёнлардан руҳланган баҳрайнлик шиалар деярли ҳар куни ҳукуматга қарши намойишлар ўтказмоқда.

Хавфсизлик кучлари ва намойишчилар ўртасида юз берган тўқнашувларда бир неча одам нобуд бўлди.
XS
SM
MD
LG