Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:23

АҚШ Ямандаги вазият хусусида “жиддий ташвиш” билдирди


АҚШ Давлат департаменти Қўшма Штаталар Ямандаги вазиятда жиддий хавотирда эканини маълум қилди.

Давлат департаменти матбуот котиби Филип Кроули “сўнгги ҳафтада Яман бўйлаб уюштирилган намойишларда одамлар нобуд бўлгани ва жароҳат олгани ҳақидаги хабарлар келишда давом этаётгани Қўшма Штатларни жиддий ташвишга солгани”ни баён қилди.

Ямандаги сўнгги намойишлар пайтида юз берган тўқнашувларда 22 киши тан жароҳати олгани хабар қилинди.

Ҳафта охирида Яманда хавфсизлик кучлари ва намойишчилар ўртасида юз берган тўқнашувларда ҳалок бўлган одамлар сони етти кишига етди.
XS
SM
MD
LG