Линклар

Японияда зилзила ва цунами оқибатларини тугатиш ишлари давом этмоқда


Япония Бош вазири Наото Кан мамлакат Иккинчи жаҳон уруши давридан бери энг оғир қийинчиликка дуч келганини баён қилди.

Кан бу қийинчиликларни енгиш учун халқни бирлашишга чақирди.

- Ушбу зилзила ва цунами масаласига келсак, мен Япония халқи бир ёқадан бош чиқариб қийинчиликни енга олишига ишонаман, деди Япония Бош вазири.

Наото Кан Фукусимадаги атом станциясида вазият оғир эканини айтди. 11 март куни мамлакатда юз берган кучли зилзила ва ер силкиниши ҳосил қилган цунамидан бир кун ўтиб Фукусимадаги атом реакторларидан бирида портлаш содир бўлган эди.

Халқаро Атом энергияси агентлиги Япониянинг зилзиладан зарар кўрган Онагава атом станциясида радиация даражаси нормадан юқори бўлгани боис мазкур станцияда ҳам фавқулодда ҳолат эълон қилганини билдирди.

Айни пайтда Япония полицияси цунамидан энг кўп зарар кўрган Мияги шаҳрининг ўзида 10 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган бўлиши мумкинлигини айтмоқда.

Табиий офтдан омон қолган миллионлаб японияликлар электр таъминотисиз қолди. Ҳукумат жабр кўрган аҳолига кўпроқ ёрдам кўрсата бошлади.

Япониянинг NHK телеканали 310 минг аҳоли вақтинчалик яшаш жойларига эвакуация қилинганини хабар қилди.
XS
SM
MD
LG