Линклар

logo-print

Филип Кроули ишдан кетди


Давлат департаменти воизи Филип Кроули АҚШ Мудофаа вазирлиги фаолиятини танқид қилганидан сўнг истеъфо сўраб ариза ёзди.

Кроули яқинда Массачусетс технология институтида қилган чиқиши чоғида WikiLeaks сайтига махфий ҳужжатларни берганликда айбланаётган америкалик ҳарбий хизматчи Брэдли Мэннинг ҳибсда сақланаётган шароитни кескин танқид қилган эди. Айни пайтда Кроули Меннингнинг ҳибсга олинганини тўғри, деб ҳисоблайди.

Аввалроқ Мэннинг бир кишилик камерада ҳамда кечаю кундуз кишанда сақланаётганини ўз адвокати орқали хабар қилган эди.
XS
SM
MD
LG