Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:39

Турк журналистлари намойишга чиқди


Кеча Истанбулда бир неча юз журналист қамоққа ташланган ҳамкасбларини озодликка чиқаришни талаб қилиб норозилик акциясига йиғилди.

Журналистлар намойиши шаҳар марказида бўлиб ўтди. Журналистлар акциясига инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, маданият арбоблари ҳамда мухолифатдаги партиялар вакиллари қўшилди.

2003 йили уюштирилган ҳукуматга қарши фитнага алоқадорликда айбланиб жорий ой бошида беш журналист ҳибсга олинган эди.

Мазкур иш бўйича тергов 2007 йили бошланган бўлиб, шу кунгача тақрибан 100 киши қўлга олинган. Улар орасида ўқитувчилар ҳамда журналистлар бор.
XS
SM
MD
LG