Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:41

Мисрда собиқ етакчи партия аъзоси ҳибсга олинди


Мисрда яқинда бўлиб ўтган норозилик намойишлари иштирокчиларига қарши жазо чоралари кўриш тўғрисида буйруқ берганликда айбланаётган собиқ етакчи партия аъзоси ҳибсга олинди.

Абдул Носир ал-Жабрий 15 суткага қамалди. Терговчилар унинг Ҳусни Муборак тарфдорлари сифатида отлар ва туяларда қўлларида қурол билан Қоҳиранинг Таҳрир майдонида йиғилганлар устига бостириб келганлар ортида бўлганми-йўқлигини текширмоқда.

Миср прокуратураси норозилик акциялари иштирокчиларига қарши амалга оширилган бошқа жиноятларни ҳам текширмоқда.

Расмий маълумотларга қараганда яқинда бўлиб ўтган воқеалар давомида ҳаммаси бўлиб 365 киши нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG