Линклар

logo-print

Касабланкада намойишчилар калтакланди


Марокашнинг энг катта шаҳри – Касабланкада якшанба куни мухолифат уюштирган акция иштирокчиларини тарқатиш давомида ўнлаб киши тан жароҳати олди.

Намойиш иштирокчиларига кўра, полиция уларга қарши тўқмоқларни ишга солган. Мухолифатчиларнинг айтишича, улар ўтказган акция мутлақ тинч характерга эга бўлган.

Акцияга йиғилганлар демократик ислоҳотлар ўтказишни талаб қилган.

Ўтган ҳафтада Марокаш подшоси Муҳаммад Конституцияга киритилажак ўзгартишлар устида иш олиб борувчи махсус қўмита тузилганини эълон қилган эди.

Айтилишича, ўзгартишлар сайланадиган амалдорларнинг ваколатлари доирасини кенгайтириш ҳамда судлар мустақиллигини мустаҳкамлашга қаратилади.
XS
SM
MD
LG