Линклар

Кеча Россияда ялпи сайловлар ўтказилди


Кеча Россия Федерациясининг 74 субъектида турли даражадаги вакиллик органларига сайловлар ўтказилди.

Россия Марказий сайлов комиссиясига кўра, овоз берувчиларнинг фаоллиги аввалги сайловга нисбатан юқорироқ бўлди.

Дастлабки натижаларга қараганда, кўпчилик регионларда "Единая Россия" партияси олдинда бормоқда.

Мухолифатдаги партиялар кузатувчилари ҳамда мустақил кузатувчилар овоз бериш жараёнида кўплаб қонунбузарлик ҳолатларини қайд этганликларини хабар қилмоқда.

Марказий сайлов комиссиясининг хабар қилишича, сўнгги соатларгача ҳаммаси бўлиб 90 та шикоят келиб тушган.
XS
SM
MD
LG