Линклар

logo-print

Клинтон Ливия мухолифати етакчилари билан учрашади


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтоннинг бугун Парижда Ливия мухолифати лидерлари билан учрашиши, сўзлашувларда Ливия узра авиация парвозларини тўхтатиш масаласи муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Араб давлатлари лигаси Ливиянинг баъзи минтақаларини авиация парвозларидан ҳоли зона, деб эълон қилиш ғоясини қўллади. Бироқ бу масала турли давлатлар томонидан юзасидан ҳануз муҳокама қилинаётгани учун қарор ҳали қабул қилингани йўқ.

Айни пайтда Ливияда Муаммар Қаддафийга содиқ кучлар исёнчилар эгаллаб турган позицияларга ҳужумларни давом эттирмоқда.

Хабарларга қараганда, Қаддафий кучлари кеча Брега порт шаҳри устидан назоратни ўз қўлига қайтариб олди.

Агар чин бўлса, бу хабар Қаддафийга қарши кучларнинг Ливия шарқидаги позициялари кескин заифлашгани белгисидир.

Сўнгги кунларда ҳукумат кучлари исёнчилар кучларига қарши ҳам ердан, ҳам ҳаводан зарбалар бермоқда.
XS
SM
MD
LG