Линклар

Японияда бугун эрталаб яна кучли зилзила бўлди


Японияда бугун эрталаб 6 магнитудадан зиёд куч билан янги зилзила юз берди.

Қурбонлар тўғрисида хабар йўқ.

Жума кунги кучли зилзила ва ундан кейин кўтарилган тўфондан нобуд бўлганлар сони расмий маълумотларга кўра, 2 минг нафар атрофида. Бироқ расмийлар қурбонлар сони 10 кишига етиши мумкинлигини айтмоқда.

Халқаро Атом энергияси агентлиги тарқатган маълумотга қараганда, Япониянинг Онагава атом электр станциясида радиация даражаси меъёрга қайтган.

Аввалроқ Япония пасмийлари Онагава станцияси жойлашган Миягави префектурасида радиация даражаси пасайгани тўғрисида хабар қилган эди.

Кеча Онагавада фавқулодда ҳолат режими жорий этилгани хабар қилинган эди.

Япония бош вазири Наото Кан кечаги телемурожаатида юз берган ўта кучли зилзила ва унинг оқбатида кўтарилган тўфондан кейинги ҳолатни Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг оғир бўҳрон, деб атади.
XS
SM
MD
LG