Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:37

Япониянинг яна бир атом реакторида портлаш бўлди


Японияда жума куни содир бўлган табиий офат туфайли яна бир атом реакторида портлаш содир бўлди ва унинг совутиш тизими ишдан чиқди.

Расмийлар берган маълумотга кўра, Фукусимадаги учинчи атом реакторида содир бўлган ҳалокат туфайли 11 киши жароҳатланган. Аммо, реакторнинг асосий қисмига зарар етамаган.

Шанба куни худди шундай портлаш биринчи реакторда содир бўлган эди.

Халқаро Атом энергияси агентлиги тарқатган маълумотга қараганда, Япониянинг Онагава атом электр станциясида радиация даражаси меъёрга қайтган.

Аввалроқ Япония пасмийлари Онагава станцияси жойлашган Миягави префектурасида радиация даражаси пасайгани тўғрисида хабар қилган эди.
XS
SM
MD
LG