Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:07

Хитой ҳукумати кейинги беш йиллик режани қабул қилди


Хитой ҳукумати мамлакат иқтисодини ислоҳ қилиш, қишлоқ аҳолиси даромадини ошириш ва ижтимоий барқарорликни ривожлантиришга қаратилган беш йиллик режани қабул қилди.

Йиллик йиғилишга тўпланган Хитой парламентининг қарийб 3 минг аъзоси бу режани 10 кун давомида муҳокама қилди.

Хитой Бош вазири Вен Жиабао кейинги беш йил мамлакат иқтисодий тараққиётида ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлишини таъкидлади.

Йиғилишдан сўнг матбуот анжумани ўтказган Хитой Бош вазири, шунингдек, бу давлатни ғалаёнлар исканжасида қолган Шимолий Африка ва Яқин Шарқ давлатларига қиёслаш нотўғри эканини ҳам урғулади.
XS
SM
MD
LG