Линклар

logo-print
Чегара билмас мухбирлар ташкилоти Ўзбекистон ва Туркманистонни яна интернет душманлари рўйхатида қолдирди.

Ташкилотнинг 100 саҳифалик йиллик ҳисоботида айтилишича, дунёдаги энг қақшатгич интернет цензура Хитой, Эрон, Шимолий Корея, Саудия Арабистони, Сурия, Куба, Туркманистон, Ўзбекистон, Ветнам, Мянмадир.

Интернет цензурага қарши кураш куни муносабати билан 12 март куни эълон қилинган ҳисоботда бу давлатларда вазият йил сайин оғирлашиб бораётгани айтилган.

Ўзбекистон хусусида “Бу полиция давлати интернет тармоғида ахборот тарқалишини тутиб қолиш ва ҳоҳ виртуал ёҳуд реалликда бўлишидан қатъий назар, фуқаролик жамияти туғилишига уринишларга қаршилик қилишда давом этмоқда”, дейилган.

Ташкилот берган маълумотга кўра, ўзбекистонлик интернет фойдаланувчилари орасида кўпроқ русча порталлар — Gazeta.uz, Odnoklassniki.ru каби сайтлар Facebook ёҳуд Twitterдан кўра оммавийроқдир.

Шунингдек, Чегара билмас мухбирлар ташкилоти ҳисоботида Ўзбекистонда интернет сайтлари Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги қошидаги Мониторинг маркази ёрдамида бўғилиши, бу эса икки йўл – IP адресларни блок қилиш ҳамда номаъқбул матy ва мақолаларни ўчириш йўли билан амалга оширилиши айтилган.
XS
SM
MD
LG