Линклар

Ўзбекистонда Швецияга қарашли Oriflame компанияси мулки Тошкент шаҳар хўжалик суди томонидан ҳибс қилинди ва ҳисоблари музлатилди.

Бу ҳақда “Прайм-ТАСС” агентлигига таяниб берилган хабарларга кўра, компания косметик воситаларни мамлакатга ноқонуний олиб кирганлик ва шунингдек, солиқ қонунчилигини бузганликда айбланмоқда.

Хабарларга кўра, ҳозир компания фаолияти текширилмоқда, унинг Тошкентдаги бош офиси эса ёпилган. Шунингдек, Oriflameнинг Тошкентдаги раҳбарларидан мамлакатдан чиқмаслик тўғрисида тилхат олингани ҳам айтилмоқда.

Бу компания Ўзбекистонга 10 йил муқаддам кириб келган ва кузатувларга кўра, ҳозирга қадар, асосан, тармоқли маркетинг тизимида фаолият олиб бораётган эди.
XS
SM
MD
LG