Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:43

Қирғизистонда миллий дискриминацияга асосланган бож тўлови аниқланди


Қирғизистонда фуқароликдан воз кечишни истовчиларга миллий мансублигига кўра дискриминация қиладиган бож тўлови жорий қилинган.

Бу ҳақда Vesti.kg сайти берган хабарга кўра, Қирғизистон фуқаролигидан воз кечишни истаган қирғиз миллатига мансуб фуқароларга 100 қирғиз сўми, бошқа миллатдаги фуқароларга эса 2 минг қирғиз сўми миқдорида бож тўлови жорий этилган.

Бу мазмундаги ҳужжат Vesti.kg мухбирлари томонидан Бишкек шаҳрининг Ленин туманидаги паспорт столи эълон тахтасида топилди.

Ушбу нашрнинг аниқлашича, бундай тартиб 2006 йилда Бош вазир вазифасини бажарган Феликс Кулов томонидан мамлакатдаги рус тилли аҳолининг оммавий равишда кўчиб кетишини тўхтатиб қолиш мақсадида имзоланган.
XS
SM
MD
LG