Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:10

Тошкентнинг Навоий кўчасидаги савдо дўконлари бузилмоқда


Тошкент шаҳри марказидаги Навоий кўчасида жойлашган савдо дўконлари бузилмоқда.

Бу ҳақда дўкондорлар берган маълумотга кўра, 14 мартдан бошлаб Навоий савдо дўконларини бузиш бошланган ва бунинг ўрнига Тошкент шаҳридаги собиқ Малика фабрикаси ўрнида қурилган дўконлардан жой берилмоқда.

Навоий кўчасидаги хавотир ичида қолган бир неча дўкон соҳибларидан олинган маълумотга кўра, бузилган дўконлар эвазига уларга товон пули тўланиши ҳақида ҳозирча ҳеч гап йўқ.

Бузилган савдо дўконлари ўрнида эса парк бунёд қилиш режаси борлиги ҳақида айтилмоқда.

Ҳозирча Тошкент шаҳар маъмуриятидан бу ҳақда бирор ахборот олишнинг имкони бўлмади.
XS
SM
MD
LG