Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:51

Юнусобод тумани собиқ ҳокимининг ўзини осиб қўйгани айтилмоқда


Тошкент шаҳри Юнусобод тумани собиқ ҳокими ўзини осиб қўйгани хабар қилинмоқда.

Бу ҳақда Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари алъянси берган хабарга кўра, ҳибсда сақланаётган собиқ ҳоким Қобул Фармонов феврал ойининг охирларида Тошкент шаҳридаги ҳибсхоналардан бирида ўзини осиб қўйган.

- Биз икки манбадан олган маълумотга кўра, собиқ ҳоким ҳибсда бўлган чоғида ўзини осиш орқали жонига қасд қилган. Манбаларга кўра, собиқ ҳоким ўз жонига қасд қилишга зўрланган бўлиши ҳам мумкин, деди Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари алъянси раҳбари Елена Урлаева.

Норасмий маълумотларга кўра, Қобул Фармонов шу йил феврал ойи ўрталарида катта миқдорда пора олганликда айбланиб ҳибсга олинган.
XS
SM
MD
LG